Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Интеллектуал мулк агентлиги
ахборот тизими

бизнинг сайт »

“Интеллектуал мулк” ахборот-қидирув тизими Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан объектлар бўйича патент-ахборот қидируви самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган:

Ихтиролар

“Ихтиролар” МБ Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган патентлар (шу ҳисобда библиографик маълумотлар, тавсифлар, формулалар ва чизмалар) ва талабномалар (библиографик маълумотлар ва рефератлар) киритилган.

Ихтиролар бўйича ахборот қидируви учун базалар бўйича Маълумотлар

  • Espacenet чет эл патент ҳужжатлари, халқаро талабномалар. (ХПК, номлар ва рефератлар бўйича тематик қидирув)
  • Patentscope чет эл патент ҳужжатлари, халқаро талабномалар. (ХПК ва тўлиқ тавсифлар бўйича тематик қидирув)
  • ФИПС Россия Федерацияси ва собиқ СССР нинг патент ҳужжатлари (рефератлари).

Фойдали моделлар

“Фойдали моделлар” МБ Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган патентлар (шу ҳисобда, библиографик малумотлар, тавсифлар, рефератлар, формулалар ва чизамалар) киритилган.

Фойдали моделлар бўйича ахборот қидируви учун базалар бўйича Маълумотлар

  • Espacenet чет эл патент ҳужжатлари, халқаро талабномалар. (ХПК, номлар ва рефератлар бўйича тематик қидирув)
  • Patentscope чет эл патент ҳужжатлари, халқаро талабномалар. (ХПК ва тўлиқ тавсифлар бўйича тематик қидирув)
  • ФИПС Россия Федерацияси ва собиқ СССР нинг патент ҳужжатлари (рефератлар).

Товар белгилари

“Товар белгилари” МБ Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган товар белгиларининг библиографик маълумотлари ва товар белгиларининг тасвири киритилган. Эътиборингизни шунга қаратмоқчимизки, “Товар белгилари” МБ иш юритишда бўлган талабномалар акс этмаган. Иш юритишда бўлган талабномаларга экспертизадан* ўтказилаётган талабномалар ва патент божи тўланишини кутилаётган ва рўйҳатга олиш тўғрисидаги экспертизанинг қарорлари чиққан талабномалар киради**.

Халқаро малумотлар базаларида Ўзбекистон кўрсатилади (Madrid Monitor). ROMARIN базаси бўйича қидирувни ўтказиш учун Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг қуйидаги веб-сайтига мурожаат қилинг .

*Топширилган белгининг эспертизаси Агентлик томонидан товар белгисини рўйхатга олишга талабномани қабул қилиш қарорига мувофиқ етти ой ичида, аммо талабнома топширилган санадан эътиборан олти ойдан олдин бўлмаган муддатда амалга оширилади (Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари туғрисидаги Қонунинг 15 -моддаси). **Патент божи экспертиза қарори жўнатилган санадан бошлаб уч ой ичида тўланади (Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2006 йилдаги 65-сонли қарорига 2-илова билан тасдиқланган Патент божлари ставкаларининг 3.2, 3.3-бандлари). Бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат белгиланган уч ойлик муддат тугагандан сўнг уч ой ичида тақдим қилиниши мумкин. Бу ҳолда бож миқдори 50% га ошади (Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2006 йилдаги 65-сонли қарорига 1-илова билан тасдиқланган Патент божлари тўғрисидаги низомнинг 7-банди).

Саноат намуналари

“Саноат намуналари” МБ Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган саноат намуналарининг библиографик малумотлари ва кўринишлари киритилган. Эътиборингизни шунга қаратмоқчимизки, “Саноат намуналари” МБ иш юритишда бўлган талабномалар акс этмаган.

Саноат намуналари бўйича ахборот қидируви учун маълумотлар.

«Designview» иштирок этувчи миллий идораларнинг саноат намуналари бўйича маълумотларидан фойдаланиш имконини беради, ушбу маълумотлар қайси идорадан бўлишига қарамасдан ягона кўринишга эга.

Юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга ошириш учун «РасмийАхборотнома»га мурожаат қилинг

Бюллетенлар





{{ObjectName}}